Нордсторм дўкони сайтида кир кўринишидаги суратга эга PRPS бренди джинсиси пайдо бўлди. Унинг қиймати 425 доллар. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда, деб ёзади Daily Afisha.
Маҳсулот таърифида: қотиб кетган ва чатнаган кир сиз ифлос бўлишдан қўрқмаслигингизни кўрсатади дейилади. Унда, шунингдек, бундай джинсилар ҳақиқий меҳнат тимсоли эканлиги таъкидланади.
Телебошловчи Марк Роу янги джинси ҳақида Facebook’даги саҳифасида пост қолдиргандан сўнг, ижтимоий тармоқда қизғин муҳокамалар бошланиб кетди. Роу эскирган джинси ҳақиқатдан ўзига хос жозибага эга эканлиги, бироқ бу йўналиш ҳаддан ошиб кетганлигини маълум қилди.
Пост остида қолдирилган изоҳларда кир суратини тезроқ ҳосил қилиш усули борлиги, бунинг учун ҳақиқатдан жисмоний меҳнат қилиш кераклиги таъкидланди. Фойдаланувчилардан бири 200 доллар эвазига кир суратининг бир неча хили: отхона, товуқхона, шунингдек трактор лойгарчилигини яратиши мумкинлигини маълум қилган. 600 долларга эса эчкиларидан бири джинсини чайнаб, унда тешик қолдириши мумкинлигини таъкидлайди.
Бренд шимдан ташқари шу нархда ифлосланган джинси курткани ҳам таклиф қилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)