Англия футбол уюшмаси (ФА) тотализаторда пул тиккани учун «Бёрнли» жамоаси футболчиси Жоуи Бартонни 18 ойга футболга оид фаолиятдан четлатди. Бу ҳақда ФА расмий сайтида маълум қилинди.
«Безори» лақабини олган 34 ёшли футболчи, шунингдек, 30 минг фунт стерлинг миқдорида жаримага тотилди. Бартон 2006 йилнинг 26 мартидан 2016 йилнинг 13 майига қадар тотализаторда жами 1260 та ставка қилишда айбланди.
Футболчи ўз айбини тан олди, аммо қарор ўта қаттиққўл эканини таъкидлади. Жоуи Бартоннинг айтишича, ФА унинг фаолиятини якунлашига туртки қилмоқда.
Маълумот учун, Жоуи Бартон футболчилик фаолияти давомида Англиянинг «Манчестер Сити» (2002–2007), «Ньюкасл» (2007–2011), «Куинз Парк Рейнжерс» (2011–2015), Франциянинг «Марсель» (2012–2013, ижара), Шотландиянинг «Рейнжерс» (2016) ҳамда «Бёрнли» (2015–2016, 2017) клубларида тўп сурган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)