Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шу йилнинг 17 июнидан старт оладиган футбол бўйича Конфедерациялар кубогига ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам ташриф буюради.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

ЎФФ матбуот хизматининг хабар беришича, Эрматов мусобақада асосий ҳакам бўлиб эмас, балки реферининг видеотакрорлар бўйича ассистенти бўлиб ишлайди.

Россияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубоги учун жами 36 нафар ҳакам танлаб олинган. Улар ЖЧ—2018 га ташриф буюриши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатининг ичидан саралаб олинган. Кейинроқ ФИФА ташкил этган назарий ва амалий синовларга тоблайдиган махсус семинарда иштирок этган ҳамда ташкилот ҳакамлар қўмитаси бошлиғи Пьерлуижи Коллина ва ҳакамлар департаменти раҳбари Массимо Бузака лексияларини тинглаган.

Маълумот учун, Равшан Эрматов аввалроқ Россия—2018 мундиалида ишлаши мумкин бўлган ҳакамларнинг кенгайтирилган рўйхатидан жой олганди. Айни вақтда у Жаҳон чемпионатларида энг кўп — 9 та учрашувни бошқарган рефери ҳисобланади.

Эрматов тўрт йил аввал Бразилияда бўлиб ўтган Конфедерациялар кубогига асосий ҳакам сифатида борганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди