Апрель ойида Қашқадарё вилоятида ўтказилган профилактика тадбирлари давомида 10 ҳолатда фуқароларнинг аммиакли селитра минерал ўғитини ноқонуний сақлаб келаётгани фош этилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Жумладан, ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар давомида Қамаши тумани Тўқбой қишлоғи ҳудудидаги «Равшан Қорақулов» фермер хўжалиги раҳбари Мурод Жовлиев аммиакли селитра минерал ўғитини ўз ҳовлисида ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланди.
Ушбу минерал ўғит далолатнома асосида ҳужжатлаштирилиб, вақтинча сақлаш учун туман агрокимёҳимоя бўлими омборига топширилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!