Исландиялик фермерлар яккашох қўчқорни аниқлади. Бу ҳақда Iceland Monitor нашри хабар бермоқда.
Жонивор эгаси Эрла Тори Олафсдоттирнинг сўзларига кўра, қўчқорнинг шохлари бирлашиб кетган ва фақатгина учида ажралиб туради.
Аёлнинг тахмин қилишича, жонивор мутация қурбонига айланган, чунки уни ота-онасида иккитадан шох бўлган.
Ғалати ташқи кўринишга эга бўлгани учун чўпонлар жониворни аввалига эчки деб ўйлаган. Яқин атрофда яшайдиган фермерлар Эйнхирнингур (яккашох) лақабини олган антиқа қўчқорни кўриш учун Олафсдоттирнинг фермасига ташриф буюрмоқда.
Шохлар қўчқорнинг юзини тортиб туради, шунинг учун унинг юзи худди бир нимадан ҳайратлангандек кўринади. У юзини торттирган одамларга ўхшайди.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Эрла Тори Олафсдоттир
Изоҳ (0)