Гуруч – дунёдаги энг оммабоп озиқ-овқатлардан бири ва сайёрамиз ярим аҳолиси овқатларининг асосий қисми ҳисобланади. Донининг катталиги бўйича у уч турга ажратилади: думалоқдонли, ўртачадонли ва узундонли. Лекин ўлчамидан ташқари, гуруч ранги, таркибидаги крахмал ва доннинг ишланиш даражаси билан ҳам фарқ қилиши мумкин.
Арборио
Ризотто, бўтқалар, паэли ва шўрвалар учун мос келади.Ризотто тайёрлашда ишлатиладиган гуруч улар ичида энг машҳур ҳисобланади. Нави қисқадонли, думалоқ гуручлар таркиби крахмал ва пектинга бойлиги билан ажралиб туради.
Басмати
Палов, гарнирлар учун мос келади.Бу ингичка узундонли гуруч Ҳимолай тоғлари ёнбағрида етиштирилади. Басмати ширин таъм ва ўзига хос ўткир хушбўй ҳидга эга.
Елимшиқ гуруч
Десертлар, пишириқлар, пудинглар учун мос келади.Гуручнинг бу тури «ёпишқоқ» ва «ширин»лиги билан танилган. Аслини олганда бу гуручнинг номидан фарқли ўлароқ, таркибида клейковина йўқ, лекин унга елимсимон хусусият берувчи амилопектинга бой. Шу хоссалари учун айнан елимшиқ гуруч ширин таомлар тайёрлашда ишлатиш тавсия қилинади.
Жигарранг гуруч
Оқ гуруч ишлатиладиган ҳамма таомлар учун мос келади.Оқ гуручнинг пўсти тозаланади ва силлиқланади. Жигарранг гуручни эса пўсти ичида қолдирилади ва ишлов берилмайди. Шу туфайли унинг таркибида витаминлар ва фойдали моддалар кўпроқ бўлади, лекин бу гуруч узоқроқ вақтда пишади.
Манба: «Steaklovers.menu»
Изоҳ (0)