«Пахтакор» футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар бўлаётгани аллақачон маълум қилинган бўлса-да, жамоа матбуот хизмати бу ҳақда бугун — 26 апрель куни расмий маълумот берди.
Айтилишича, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов «Пахтакор»да бир қатор ўзгаришларни амалга оширган. Сир эмаски, Усмонов бир вақтнинг ўзида жамоа президенти ҳисобланади.
Унинг қарорига кўра, «Пахтакор»га вице-президент этиб Бобур Шодиев тайинланган. У бунга қадар Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти сифатида фаолият олиб бораётганди.
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Умид Аҳмаджонов эса эндиликда «Пахтакор» бош директори лавозимида фаолият кўрсатади.
Изоҳ (0)