Ўзбекистон Олий суди раиси Ш.Ғозиевнинг Сурхондарё вилоятидаги сайёр қабулида Термиз шаҳри, Термиз, Музработ, Жарқўрғон, Бойсун, Ангор туманларида истиқомат қилаётган айрим фуқароларнинг мурожаатлари тингланди, деб хабар беради ЎзА.
Мен 14 йил Олтинсой тумани болалар поликлиникасида ҳамшира бўлиб ишлаганман, — деди Наргиза Жўрақулова. — Ишдан асоссиз бўшатиб юборишди. Ўз ишимга қайтсам, юртдошларимиз саломатлиги йўлида хизмат қилсам, дейман. Адолат қарор топишига ишонаман.
Сайёр қабулга суд ҳукмидан норози бўлиб мурожаат қилганлар орасида турли идора ва корхоналарнинг собиқ раҳбарлари, ҳуқуқшунослар ҳам бор.
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ташкил этилган Халқ қабулхоналари адолатли, ҳуқуқий-демократик давлат барпо этаётганимизнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди — Кўплаб муаммолар шу даргоҳ орқали ўз ечимини топаётгани одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб, эртанги кунига ишончини янада мустаҳкамламоқда. Ўзим олий маълумотли ҳуқуқшуносман, — деди Термиз туманидаги Тинчлик маҳалласида яшовчи Сайдулло Жанаев. —2012 йил кеч кузда менга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, уни мазмунан кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судига юборилди. Иш тўлиқ ва холисона ўрганилмади, деган фикрдаман. Сайёр қабулда такрорий назорат тартибидаги шикоятимни барча ҳужжатлар билан топширдим. Юзма-юз суҳбат чоғида Олий суд раиси масала ҳар томонлама ўрганилиб, 20 кун мобайнида қонуний кўриб чиқилишини ваъда қилди. Фуқароларнинг дардини тинглаш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган бундай адолатли тизимни йўлга қўйган Президентимиздан миннатдормиз.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)