Пентагонда Аляска яқинида парвозларни амалга оширган Россия ҳарбий самолётларининг ҳаракатларига профессионалларча деб баҳо берилди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий бошқармаси вакили Жефф Дэвис маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Тўрт кун давомида Аляска яқинида бомбардимончи самолётларнинг учта парвоз серияси амалга оширилди. Улар хавфсиз, профессионал ва АҚШ ҳаво ҳудудига ҳурмат билан ўтказилди», — деди Дэвис Россия самолётларининг парвозлари ҳақидаги саволга жавоб бериш чоғида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)