2017–2018 йилларда 5454 километр, жумладан, 2017 йилда 2700 километр, 2018 йилда 2754 километр хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, қишлоқ ва овулларнинг кўчаларини капитал ва жорий таъмирланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида қайд этилди, деб хабар беради ЎзА.
Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда, шунингдек, ички йўл ва кўчаларни босқичма-босқич хатловдан ўтказиш ҳамда уларни паспортлаштириш, бу борадаги ишлар натижаси бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш ишлари амалга оширилиши таъкидланди.
Тадбирда қўмита раиси ўринбосари О.Одилов ва бошқалар сўзга чиқди.
«Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларида йўл қопламаларининг сифати ва чидамлилигини оширадиган замонавий қурилиш усуллари ва технологияларидан фойдаланилади, – деди Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг бошқарма бошлиғи Нодир Ҳусанов. – Дастурга асосан капитал ва жорий таъмирлаш ишларини бажариш учун минтақавий йўлларни таъмирлашга ихтисослаштирилган ташкилотларни 330 йўл техникаси билан таъминлаш режалаштирилган».
Матбуот анжуманида мутахассислар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)