Каталония полицияси Барселона вилоятининг бир қанча ҳудудларида аксилтеррор операцияларини ўтказди. Операциялар чоғида жами тўққиз киши қўлга олинди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг билдиришича, ҳибсга олинганларнинг саккиз нафари Марокаш фуқароси, бир нафари эса испанияликдир. Уларнинг бари 30–40 ёш атрофидаги эркаклардир.
Ҳибсга олинганлар террорчи ташкилотлар ва уюшган жиноятчилик билан алоқадорликда айбланмоқда.
Операцияда Испания миллий полицияси ва Бельгия ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирок этди.
Изоҳ (0)