Австралия бош вазири Малколм Тернбулл эълон қилинмаган ташриф билан Ироқ ва Афғонистонга келди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Бош вазир ташриф давомида ҳар иккала мамлакат раҳбарлари билан музокаралар ўтказди ва уларнинг ҳудудида жойлашган австралиялик ва Янги зеландиялик ҳарбий хизматчилар билан учрашди.
Бош вазир Ироқ ва Афғонистонга ташрифи ҳақида Facebook’даги саҳифасида ҳикоя қилди. «Ўрта Шарқда хизмат ўтаётган эркак ва аёллар билан учрашиш ва уларга миннатдорлик билдириш мен учун шараф бўлди. Икки мингга яқин австралиялик ҳарбий хизматчи террорчиларни йўқ қилишга кўмак бермоқда. Улар биз уйда эркин яшашимиз учун озодликни ҳимоя қилмоқда», — деб ёзди Тернбулл.
Ҳукумат раҳбари матбуот хизматининг маълум қилишича, Тернбулл 23 апрель, якшанба куни Бағдодда Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий билан учрашув ўтказиб, унда Австралиянинг Ироққа қўшимча 110 миллион Австралия доллари миқдорида гуманитар ёрдам ажратиш режаси ҳақида маълум қилган.
24 апрель, душанба куни Тернбулл Қобулда Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис билан музокаралар ўтказди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)