«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида кичик бизнесни қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш, янгича ёндашувлар билан аҳолини тадбиркорликка етаклаш мақсадида олиб борилаётган кенг кўламли ишларда ҳам яққол кўришимиз мумкин.
Хусусан, мазкур молия муассасаси томонидан 2017 йилда мамлакатимизда хусусий тадбикорлик ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, аҳолининг банкка нисбатан ишончини ошириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Унга кўра, «Оддий аҳолини тадбиркор қилиш» шиори остида аҳолини соҳага янада кенгроқ жалб қилиш, уларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш, ташкилий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида банк томонидан амалий ишлар бошлаб юборилди.
Жумладан, тасдиқланган комплекс дастурни амалиётга татбиқ этиш мақсадида банкнинг марказий аппаратида махсус бошқарма ташкил этилди. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят бошқармалари ҳамда мавжуд 177 та филиалда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва микрокредитлар бериш учун алоҳида бўлимлар фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу янги бошқарма ва бўлимларга 576 нафар малакали мутахассис ишга қабул қилинди. Шунингдек, дастур ижросини сифатли ташкиллаштириш мақсадида жами 2060 нафар банк ходими жалб этилди.
Ана шу мақсадда аҳоли билан мулоқотларни сифатли ташкил этишга қаратилган махсус жадвал ишлаб чиқилди. Ушбу жадвал асосида қишлоқ ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда жойларда аҳоли билан учрашувлар ўтказилди. Бундан ташқари, ҳар бир хонадонга банк томонидан мактублар йўлланди. Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳамда аҳолининг тадбиркорликка бўлган қизиқишларини аниқлашга қаратилган махсус сўровномалар ҳам юборилди.
Банк ходимлари бириктирилган хонадонларда бўлиб, уларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш бўйича имконият ва шароитларини ўрганишди, махсус сўровлар ҳам ўтказишди. Бундан ташқари, аҳолининг соҳага қизиқишини орттириш ҳамда бу жараёнлардан хабардорлигини янада ошириш мақсадида махсус буклет шаклидаги намунавий бизнес лойиҳалар тарқатилди. Банкнинг имтиёзли кредитлаш тартиблари, бу борадаги бошқа йўл-йўриқ ва меъёрий ҳужжатлардан иборат тадбиркорлик бурчаклари лойиҳалари жойларга етказилди.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ва кредитга талаби бор оила вакилларининг бизнес лойиҳалари банк филиаллари томонидан қисқа муддатларда ўрганилиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда яқиндан кўмак берилмоқда. Жумладан, кредит ажратиш жараёнини ҳар бир кредитлаш тармоқ бошқармалари томонидан мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.
«Агробанк» АTB томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш аҳолнинг шахсий томорқалардан самарали фойдаланишларини ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг шу кунига қадар 1 миллион 260 мингдан зиёд хонадон қамраб олинди.
Бунда аҳоли кўпроқ боғдорчилик, чорвачилик, ихчам иссиқхона қуриш, паррандачилик, ҳунармандлик, касаначилик, хизмат кўрсатиш каби соҳалар билан шуғулланиш истагини билдирган.
Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир хонадон томорқасига ёнғоқ, лимон экиб, шунинг ортидан даромад олиши кераклиги борасидаги ташаббуси бизни янада руҳлантириб юборди. Шу боис, томорқамизда ихчамгина иссиқхона ташкил этиб, лимон етиштиришни мақсад қилдик. Эзгу ниятим амалга ошишида «Агробанк»нинг туман филиалидан ажратилган 7 миллион сўм кредит қўл келди. Очиғи, лимон меваси шифобахш хусусиятларга эгалиги ҳам кўпчиликка маълум. Шу сабабдан ҳам у жуда харидоргир. Бундан ташқари, биз томонларда лимон етиштиришнинг ҳадисини олган кишилар талайгина. Томорқасидаги бир қарич ерга меҳр бериб, турли мева-сабзавотлардан бир йилда уч марталаб ҳосил олишаётгани ҳам ҳақ гап. Биз ҳам мў’жазгина иссиқхонадан самарали фойдаланиш мақсадида лимон кўчатлари қатор ораларига рўзғор учун помидор, бодринг, булғор қалампири каби сабзавот экинларини экиб қўйдик. Бу билан қўшимча даромад ошиб, оиламиз фаровонлиги таъминланади.Реклама ҳуқуқи асосидаАҳмадали Абдуллаев, улуғнорлик фуқаро
Изоҳ (0)