2017 йил 17 апрель куни соат 16:00 атрофида Нукус шаҳри 22-кичик туман 1-А уй 56-хонада ёнғин содир бўлди. Ёнғинга электр токига ортиқча юкланиш тушиши сабаб бўлган, деб ёзади «KRuz.uz».
Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Маҳмуд Сейдуллаенинг хабар беришича, ҳодиса жойига Нукус шаҳри 1-ҲЁХКнинг 2 та экипажи етиб борди ва дарҳол ёнғинни бартараф этиш чораларини кўрди.
Ёнғин натижасида кўп қаватли уйнинг 4 ва 5-қавати тўлиқ тутун билан қопланган эди. Шу қаватдаги барча фуқаролар пастга тушган, лекин 5-қаватдаги 60-хонадонда 2 нафар ўсмир қолиб кетганлиги маълум бўлди. Хонадон соҳибаси уйни ташқаридан қулфлаб кетгани учун ўсмирлар уйни тутун қоплаганда ташқарига чиқа олмай қолган.
Нукус шаҳри 1-ҲЁХК ходимлари Б.Қошқаров, О.Тоқимбетов ва С.Генжебаевнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 2002 йил туғилган фуқаро М.Турсинмуратов ва 2014 йил туғилган Ш.Арепбаевнинг ҳаёти сақлаб қолинди ҳамда содир бўлган ёнғин қисқа фурсатта бартараф этилди.
Ҳудуддаги фуқаролар номидан «Берекет» МФЙ раиси К.Тажимуратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ А.Темирханов номига миннатдорчилик хатини юллади ва Нукус шахри 1-ҲЁХК ходимлари Б.Қошқаров, О.Тоқимбетов, С.Генжебаев, К.Тажибеков, М.Атабаев ва С.Юсуповга алоҳида ташаккур билдириб, хизмат фаолиятида муваффақиятлар тилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)