Мадриднинг «Реал» ва Каталониянинг «Барселона» клублари ўртасидаги ўйинда Марк Андре Тер Штеген жамоасини 12 бор хавфли зарбадан қутқариб қолди.
«Sports.ru» маълумотига кўра, «Барселона» дарвозабонларига 2003 йилдан буён бундай сермаҳсуллик насиб қилмаганди. Якунда германиялик посбоннинг ҳаракатлари «Барселона»га 3 очко олиб берди.
Германия терма жамоасининг асосий дарвозабони Мануэль Нойер эса Чемпионлар лигасининг «Реал»га қарши илк ўйинида 10 та сейвни амалга ошириб, шу мусобақанинг 2003 йилдаги натижасини такрорлаганди.
Фарқи шундаки, Нойернинг сейвлари куни «Реал» зафар қучишга муваффақ бўлди, Тер Штеген эса «Барселона»нинг ғалабасига сабабчилардан бўлди.
Изоҳ (0)