Жанубий Корея ва АҚШ Корея яриморолидаги вазият кескинлашган шароитда Америка Carl Vinson атом авиаташувчиси иштирокида қўшма ўқув машғулотларини ўтказиш эҳтимолини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳукуматига таяниб, Yonhap агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Ҳозирги пайтда ҳар иккала томон ўртасида қўшма машғулотлар бўйича маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда», — дейди Корея Республикаси Миллий мудофаа вазирлиги матбуот котиби. У бошқа тафсилотларни келтирмаган.
Ҳозирда Шарқий Осиё сувларида АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг Carl Vinson ва Ronald Reagan авиаташувчилари бошчилигидаги икки зарба бериш гуруҳи мавжуд.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)