Самарқанд вилоятида «Президент эътибори — мурувват тадбирларида» шиори остида 19 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйлари ўтказилади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Хайрия тадбирлари доирасида ҳар бир келин-куёв жуфтлигига Президент совғаси сифатида ётоқхона мебеллари тўплами тақдим этилади.
Фуқаролар йиғинлари тавсияларига асосан шакллантирилган рўйхатга кўра, 19 жуфт келин-куёв жойлардаги ФЎДЁ бўлимларидан имтиёзли равишда рўйхатдан ўтказилади ва тўй куни уларга никоҳ гувоҳномаси тантанали топширилади. Тўйга қадар вилоят меҳнат бошқармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан оила қураётган 19 жуфт ёшларнинг бандлик ҳолати ўрганилади ва иш билан таъминлаш масаласи ҳам ҳал этилади.
Никоҳ тўйи Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланиб, барча келин-куёвлар шаҳардаги диққатга сазовор жойларни зиёрат қилади.
Изоҳ (0)