Жанубий Каролинада тўққиз нафар афроамерикаликни ўлдиргани учун федерал суд томонидан ўлим жазосига ҳукм этилган Дилан Руф Чарлстондан ўлим жазоси ижро этиладиган Индиана штати қамоқхонасига ўтказилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Руф 2015 йилнинг ёзида Чарлстон черковида тўққиз нафар афроамерикаликни ўлдиргани учун январь ойида ўлим жазосига маҳкум этилган эди. Унга ирқий нафрат асосида жиноят содир этиш, шунингдек, бошқа бир қатор жиноятлар юзасидан айблов эълон қилинган эди.
Декабрда суд уни айбловнинг барча 33 та банди бўйича айбдор деб топди. Йигит унинг ҳаётини сақлаб қолиш эвазига айбини тан олишни таклиф қилди, бироқ прокуратура бундай келишувдан бош тортди.
Изоҳ (0)