20 апрель куни ЛДПР ва «Единая Россия» депутатлари Владимир Ленин жасадини кўмишни таклиф қилди. Бироқ бир кун ўтиб қонун лойиҳаси чақириб олинди. Шунга қарамасдан, ўтказилган сўров натижаларига кўра, россияликларнинг 63 фоизи Ленин жасадини кўмиш ғоясини маъқуллайди.
Яна қандай мақбаралар ҳамон ташриф буюриш учун очиқ эканлиги ҳақида «ТАСС» ҳикоя қилади.
Мао Цзедун, ХХР
ХХ асрнинг энг атоқли сиёсий арбобларидан бири, ХХР раиси Мао Цзедун 1976 йилда вафот этган эди. Унинг меросхўри Хуа Гофен етакчи жасадини бальзамлашга қарор қилган.
Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир, КХДР
КХДР етакчилари Ким Ир Сен ва унинг ўғли Ким Чен Ирнинг бальзамланган жасадлари Пхеньяндаги Кимсусан мемориал саройида ором топган. Ҳар иккала сиёсатчи жасади шиша саркофагларда. Мақбара сайёҳлар ва зиёратчилар учун очиқ, бироқ жасадларни суратга олиш тақиқланган, ташриф буюрувчилар эса махсус дресс-кодга амал қилиши лозим.
Хо Ши Мин, Вьетнам
Вьетнам етакчиси Хо Ши Мин 1969 йилда вафот этганидан сўнг бальзамланган. Сиёсий арбобнинг ўзи жасадини ёқиб, кулини мамлакатнинг уч қисмида сочишни сўраган. Бироқ унинг меросхўри Ле Зуан бошқа қарор қабул қилган.
Чан Кайши, Хитой республикаси
Хитой республикаси (Тайвань) президенти Чан Кайши вафотидан сўнг унинг жасади узоқ вақт Циху қароргоҳида сақланди. Кейинроқ саркофаг Тайбэй марказида махсус қурилган мақбарага кўчирилди.
Цзян Цзинго, Хитой республикаси
Цзян Цзинго — Чан Кайшининг ўғли ва унинг меросхўри отаси яқинида — Тоуляо мақбарасида ором топган.
Николай Пирогов, Украина
Афсонавий жарроҳ Николай Пирогов вафотидан сўнг жасадини бальзамлашларини ўзи истаган ушбу рўйхатдаги ягона одам. Ҳозирда Пирогов Винницанинг Вишня қишлоғида ором топган.
Изоҳ (0)