Жаҳон бокс сериясининг 2017 йилги мавсумида Uzbek Tigers ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллади. «C» гуруҳи пешқадамлиги Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоасига насиб қилди.
Мусобақанинг расмий сайтида Uzbek Tigers Россия жамоасидан кейин учинчи ўринда кўрсатилган. Низомга кўра, 3 та гуруҳнинг дастлабки икки ўрин эгалари, шунингдек, энг яхши 2 та 3-ўрин эгалари ҳам чорак финалга йўлланма олиши керак. Бироқ ўзбекистонликлар нима учун Россиядан кейинги ўринда қолгани маълум эмас.
Ҳар икки жамоа 10 тадан очко жамғаришга эришди. Ўзаро ўйинларнинг Тошкентдагисида Uzbek Tigers 5:0 ҳисобида зафар қучди, Россияда эса мезбонлар 3:2 ҳисобида муваффақият қозонди.
Ўзбекистонликлар жами 30 та жангнинг 19 тасида, россияликлар эса 15 тасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлган, демак, бу борадаги устунлик ҳам Uzbek Tigers томонида.
3-ўринда кўрсатилган уч жамоа орасидан энг яхши натижа 11 очко тўплай олган Франция жамоасига тегишли. Венесуэла клуби эса 7 очко билан турнирдан хайрлашди. Шунингдек, Аргентина, Марокаш ва Хитой боксчилари гуруҳни сўнгги ўринда якунлаб, чемпионлик учун курашдан чиқиб кетди.
Маълумот учун, Uzbek Tigers турнирдаги иштирокини 2016 йилда бошлаган бўлиб, ўшанда ярим финалга қадар етиб борган ва Куба жамоасидан мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганди. Ўтган йили финалда Куба боксчилари Қозоғистонга қарши рингга чиққан ва бокс кечасига Тошкент шаҳри мезбонлик қилган.
Изоҳ (0)