Тошкент шаҳар Яккасарой туманида ташкил этилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари батафсил ўрганилиб чиқилди, деб хабар беради ЎзА.
Жумладан, уч фарзанди бўлган яккасаройлик Аҳлиддин Аҳмаджонов 12 йилдан бери ўз уйи йўқлигидан қийналаётганди.
«Яқинда шу масалада Халқ қабулхонасига мурожаат қилгандим, тез кунда муаммомни ҳал қилишди, мана, бугун оиламизга имтиёзли кредит асосида Сергели туманидан уч хонали уй ажратишди, – деди А.Аҳмаджонов. – Насиб бўлса, Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида янги уйга кўчиб кирамиз. Ўз уйимизга эга бўлганимиз бу қутлуғ байрам арафасида бизга катта совға бўлди».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)