Молдова пойтахти Кишинёвда кузатилган кучли қор шаҳар ҳаётини тўхтатиб қўйиб, жорий йил ҳосилига таҳдид солмоқда. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Бир неча кун давом этган кучли ёғингарчилик оқибатида йўллардаги тирбандлик ортиб кетди, электр узатиш тармоқлари узилди, бир неча юз дарахт қулади. Шаҳарликларга уйда қолиш тавсия этилди.
Республикада бундай қор ярим асрдан кўпроқ вақт давомида кузатилмаган эди. Мутахассисларнинг тахминига кўра, апрель ойининг охиридаги музлаш жорий йил ҳосилини нобуд қилиши мумкин. Айниқса гул очишга улгурган ҳосилдор дарахтлар жиддий зарар кўрди.
Instagram фойдаланувчилари воқеа жойидан юзлаб фотосуратлар чоп этмоқда.
https://www.instagram.com/p/BTKFCdSj3Sw/
https://www.instagram.com/p/BTJtYS6lI_v/
https://www.instagram.com/p/BTJcX9Cg9ot/
https://www.instagram.com/p/BTJOvPUjYcD/
Изоҳ (0)