21 апрель куни Бухоро шаҳридаги «Паризод» тўйхонаси даврасига карнай-сурнай садолари остида бирин-кетин 10 жуфт келин-куёв кириб келди, деб хабар беради ЎзА.
Янги оила қураётган йигит-қизларнинг ота-оналари, қариндошлари, маҳалла фаоллари, фахрийлар, жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этган никоҳ тўйида ҳар бир туманнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган тадбирлар дастури даврага ўзгача шукуҳ бағишлади.
Келин-куёвларга никоҳ узуклари, байрамона миллий либос ҳамда сарполар совға қилинди, тантанали равишда никоҳ гувоҳномалари, замонавий ётоқхона мебеллари тўплами топширилди.
Никоҳ тўйлари арафасида келин-куёвларнинг иш билан таъминланган ё таъминланмагани ўрганилиб, ишсизлари тегишли тартибда ишга жойлаштирилди. Тантанали маросимда уларга меҳнат дафтарчалари ҳам топширилди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур хайрия тадбирида Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиқди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)