АҚШнинг American Airlines авиакомпанияси борт кузатувчиси қўлида боласи билан кетаётган йўловчи аёлни болалар аравачаси билан урди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ушбу воқеадан сўнг йиғлаётган аёл акс этган видеолавҳалар гувоҳлардан бири томонидан интернетда эълон қилинди.
Видеороликда ихтилофнинг бошланиш қисми акс этмаган, аммо муаллиф «Худойим! Стюард болали аёлнинг сайр аравачасини жаҳл билан тортиб олиб, уни урди, болага тегиб кетишига бир баҳя қолди» деди.
Маълум бўлишича, борт кузатувчиси аёлни ҳимоя қилишга уринган йўловчилардан бири билан муштлашишига оз қолган.
Воқеа йўловчилар Сан-Франциско–Даллас рейсига чиқаётганида содир бўлган.
Видеокадрда кўринишича, аёл йиғлаб ўтирибди, жойидан туриб кетган бошқа бир йўловчи эса стюардни жазолашидан огоҳлантиради. Борт кузатувчиси эса кескин равишда ундан аралашмасликни талаб қилади.
Видеокадрлар самолёт Даллас аэропортига ўтирмасидан туриб интернетда тарқалди.
Шундан сўнг авиакомпания вакиллари жабрланганлардан узр сўради.
Изоҳ (0)