6 апрель куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани 196-мактабнинг 9-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилиб, уйида ўзини осиб қўйган. Бу ҳақда Uz24 хабар қилмоқда.
Тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, 2001 йилда туғилган вояга етмаган бола руҳий касал эди. Унда аутизм касаллигига мойиллик бўлгани айтилади. Ҳозирда Олмазор тумани прокуратураси томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасдиғини топмаган маълумотларга қараганда, марҳум 196-умумий ўрта таълим мактабига қадар Тошкент шаҳар Олмазор туманида 36-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослашган мактабда таҳсил олган. Унинг имконияти чекланган болалар мактабидан умумий ўрта таълим муассасасига қандай қилиб ўтиб қолгани ҳозирча номаълум. Прокурорнинг таъкидлашича, ўқувчи доимий равишда мактаб психологи назоратида бўлган.
Изоҳ (0)