Спорт кийимлари ва пойабзали ишлаб чиқарувчи машҳур Puma компанияси 2015 йилда ўз маҳсулотида Шанхайнинг жун матолар ишлаб чиқарувчи «Хэнюаньсян» корпорацияси логотипидан фойдалангани учун унга 2,9 миллион юан (421 минг доллар атрофида) жарима тўлаши лозим. «Шанхай жибао» газетасининг маълум қилишича, тегишли қарор Хуанпу шаҳри Халқ суди томонидан чиқарилган, деб ёзади «ТАСС».
Гап компания томонидан 2014 йилнинг март ойида рўйхатдан ўтказилган логотип ҳақида бормоқда. Логотипда қадимги Хитой иероглифини эслатувчи эчки боши акс эттирилган. 2015 йилда Puma компанияси Эчки йилида чиқарилган оёқ кийим ва футболкаларида ўлчами бошқача худди шундай рамздан фойдаланган.
Суд Puma компанияси томонидан ушбу логотипнинг қўлланиши харидорларни компаниянинг махсус сериядаги маҳсулотлари «Хэнюаньсян» корпорацияси билан боғлиқ деган янглиш фикрга келишига сабаб бўлган деган қарорга келди.
Суриштирув натижалари, Puma Хитойда чиқарилган кийим ва пойабзаллардан 6 миллион юанга яқин даромад қилганлигини кўрсатди. Суд мазкур маблағнинг ярмига яқинини «Хэнюаньсян» корпорациясига тўлаш мажбуриятини юклади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)