Хитой жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинциясида истиқомат қилувчи кекса эркак қишлоғини сув билан таъминлаш мақсадида тоғ ёнбағридан 9400 метрли канал қазиб очди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Таъкидланишича, канал қазиш ғояси унда ўтган асрнинг 50-йилларида туғилган бўлиб, бир неча йил давом этган ишларда унга 300 га яқин ёрдамчилари кўмак берган.
Ушбу қолоқ минтақа аҳли узоқ йиллар мобайнида ўз сув манбаига эга бўлишни орзу қилиб келганди, ва эндиликда бу орзу ушалди, деб маълум қилади Xinhua.
Изоҳ (0)