Тошкент шаҳрида SMART Nimble Education нодавлат таълим муассасаси фаолият юритишни бошлади. Ўқув марказида хорижлик ҳамда хориж олий даргоҳларида ўқиб, мукаммал билимга эга бўлган тажрибали ўқитувчилар дарс бериб, ўқувчиларни қизиқтириш ва мукаммал билим беришга ҳаракат қилишади. Ўқув маркази хорижий тилларга, хусусан хитой, инглиз ва корейс тилларига ихтисослашган.
Ўқув маркази кўпгина нуфузли хорижий университетлар билан тўғридан-тўғри икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, ўзбекистонлик таълим олувчилар учун хорижда, хусусан, Жанубий Корея ҳамда Хитой халқаро олий даргоҳларида грант (+стипендия) ёки чегирма билан тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилиниши бўйича келишувлар мавжуд. Хорижда ўқиш истагида бўлган талабаларнинг ҳужжат топшириш, тегишли давлат элчихонаси қабулида бўладиган суҳбатга унумли тайёрлаш, ётоқхона билан таъминланиши ҳамда инглиз тилидан билимга эга бўлган талабаларни ўқув муддатига иш билан таъминлаш буйича марказ томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.
Ўқувчилар яхши сабоқ олиши учун гуруҳларда 8 нафаргача болалар таълим олиб, эҳтиёжига яраша индивидуал тарзда ёндашилади. Дарслар индивидуал ёки гуруҳларда олиб борилади. Дарс хоналари услубий жиҳозлар билан таъминланиб, замонавий дизайнда безатилган. Ҳар бир курс ойига 12 та машғулотдан иборат бўлиб, ҳафтасига уч марта 2 академик соат (1,5 соат)дан иборат. Барча дастурларда грамматика, фонетика, ўқиш ва эшитишга катта аҳамият берилган.
Бундан ташқари, марказда таълим олаётган ёшларга юртимиз тарихини, ота-боболаримизнинг қилган улуғ ишларини янада теран ҳис қилиши ва англаб етиши учун тарихий обидаларга бой масканлар, яъни, Самарқанд, Бухоро ҳамда Хива шаҳарларига мавсумий саёҳат уюштирилади. Саёҳат давомида бевосита чет эллик меҳмон ва сайёҳлар билан мулоқотда бўлиш орқали ўзларининг тил борасидаги билимларини янада мустаҳкамлаш имкониятига эга бўладилар.
Қолаверса, ёз мавсумини янада мазмунли ўтказишни хоҳловчи болалар марказ ёрдамида Хитой давлатининг Хайнан оролида жойлашган ёзги халқаро оромгоҳида дам олишлари мумкин. Бутун дунё ривожланган мамлактларидан олий тоифадаги инсонларнинг фарзандлари оромгоҳга ташриф буюриб, у ерда барча амалиётлар инглиз ва хитой тилида олиб борилади ва фарзандингиз халқаро тоифада дўст орттириш имкониятига эга бўлади. Тўлақонли қулайликни яратиш, хавфсизлик ва юзага келадиган муаммоларни жойида зудлик билан бартараф этиш мақсадида марказ томонидан доимий вакил бевосита болалар дам олиш муддатига сафарбар қилинади.
Марказ томонидан ташкиллаштириладиган давомий хайрия тадбирларида иштирок этишлари учун имконият пайдо бўлади. Унда шаҳримиздаги меҳрибонлик ва болалар уйларига бориб, уларнинг холидан хабар олиш билан бирга уларга чексиз қувонч баҳш этишлари мумкин. Марказ томонидан ташкил этиладиган турли хил концерт ва кўргазмалар иқтидорли ёшларни кашф этиш, ўз имкониятларидан максимал даражада фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратади.
Барча тиллар бўйича тегишли курсни тамомлагандан сўнг Сертификат тақдим этилади.
Хитой тили
Донишманд Конфуций «Эшитдим – унутдим. Кўрдим – эслаб колдим. Бажардим – тушундим» деб айтган экан. Ушбу гап хитой тилини ўрганишда жуда қўл келади, чунки хитой тили энг қийин тиллардан бири бўлиб, натижаси секин кўринади. Шундай бўлишига қарамасдан тил ўрганишни хоҳловчилар сони йилдан йилга ошиб бормоқда. Ўқувчилар тилни мукаммал билиши учун тил асосини пухта ўрганиши шарт. Марказ томонидан хитой тилини яхши ўргатиш негизида куйидаги омиллар ётади:
- Тўғри талаффузни ўргатиш;
- Иэроглифларнинг тўғри ёзилишини ўргатиш;
- Хитой тилида осон диалоглар бериб, ҳар хил мавзуларда суҳбат қуришни ўргатиш;
- Босма матнларни ўқиш ва тушунишни ўргатиш;
- Эшитиб тушунишни ривожлантириш учун суҳбат жараёнига бевосита Хитой фуқароларини таклиф қилиб, учрашувлар ўтказиш.
Барча дарсларни Хитой давлатида яшаб, халқаро университетларда мукаммал таълим олиб келган ўқитувчилар ўзбек, рус ҳамда инглиз тилида таълим беришади.
Корейс тили
Марказда Жанубий кореялик уч ўқитувчи дарс бериб, улардан бири корейс тилини ўзбек тилида, яна бири корейс тилини инглиз тилида ва учинчиси тўлиқ корейс тилида сабоқ беради. Бу машғулотларда тил билан бирга Жанубий Корея тўғрисида қизиқ маълумотларга эга бўласиз.
Агар шахсий ёки иш масалаларини ечишга корейс тилини билиш зарур бўлса – марказга марҳамат. Машғулотларда янги методикалар ва коммуникатив услуб қўлланиб, бу тилни осон ва тез ўрганишга ёрдам беради. Айнан шу мақсадда тилнинг бир неча ўрганиш услубий дастурлари ишлаб чиқилган;- Умумий курс;
- Интенсив курс;
- Мулоқот курси;
- TOPIC имтиҳонларига тайёрлаш.
Инглиз тили
Ҳозирги кунда инглиз тили энг муҳим хорижий тилга айланиб бормоқда. Бизнесни олиб бориш ёки илмий мақолалар чоп этиш, чет элда таълим олиш ёки мулоқот қилиш, буларнинг бари инглиз тилига ўтиб бормоқда. Корпорацияларда эса асосий иш тили ҳам инглиз тили бўлиб, бу шароитда инглиз тилини мукаммал билиш мажбурий шартлардан бирига айланиб бормоқда. Шу сабабли, марказда юқори малакали халқаро университетларда таҳсил олган ўқитувчилар инглиз тилини ўқитади. Ўқув хоналари эса махсус анжомлар билан жиҳозланган.
Бу билан бирга ўқувчилар марказ кутубхонасидан бемалол фойдаланиб қизиқ китобларни ўқишлари, ўқув қўлланмалар, маълумотлар ва луғатлардан фойдаланишлари ёки танлаган фильмларини кўриб, билимларини оширишлари мумкин. Марказда болалар ва катталар учун турли дастурлар ишлаб чиқилган. IELTS имтиҳонларига тайёрлаш бўйича махсус интенсив дастур ишлаб чиқилган бўлиб, қисқа вақт ичида камида 7 балл даражасигача ўргатиш амалда қўлланмоқда.
SMART Nimble Education нодавлат таълим муассасаси келажагингиз ва иш фаолиятингиз муваффасияти учун Сизга кўмакчи.
Today a Reader, Tomorrow a Leader!
Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Сарабўстон кўчаси, 3-Б уй.
Мўлжал: «Космонавтлар» метро бекати, ИИВ қошидаги «Korzinka.uz» супермаркети ёнида жойлашган.
Иш тартиби: 9:00 – 20:00
Тел: (71) 256-66-56, (90) 955-36-86
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)