Олимлар ўз ихтиролари билан ҳайратга солишда давом этмоқда. Бундай ажойиб кашфиётларни шу заҳоти харид қилиш истаги пайдо бўлади.
AdMe сотувга аллақачон чиққан ёки яқин вақт ичида сотувга чиқиши кутилаётган 13 та антиқа ихтирони эътиборингизга ҳавола этади.
Ҳавода муаллақ турувчи лампа
Flyte — бу симсиз лампочка бўлиб, магнит ўрнатилган кичикроқ ёғоч асос устида муаллақ туради. Энергия тежовчи бундай лампалар аллақачон қўлланмоқда. Кунига олти соат ишлатилганда бундай лампа 22 йил хизмат қила олади.
Ички иситиш тизимига эга «ақлли» куртка
Flexwarm курткаси матосининг елка, кўкрак ва билак қисмига ўзига хос иситиш элементлари жойлаштирилган. Махсус датчиклар ёрдамида иссиқлик узатилишини хоҳишингизга қараб бошқаришингиз мумкин.
Юзалар стерилизатори
Kitchen Sanitizing Wand қурилмаси ультрабинафша нурланиш ёрдамида исталган қаттиқ, ғовак бўлмаган юзадан зарарли бактерия ва микроорганизмларни 99 фоизгача йўқ қилади. Ушбу ғоя аллақачон ҳаётга татбиқ этилган.
Flip Phone
Битта мобил телефондаги ўзаро боғланган учта экран бир вақтнинг ўзида турли дастурлардан фойдаланилганда ҳам турли режимларда ишлай олади. Фойдаланувчилар лойиҳа тезроқ ишлаб чиқаришга жорий этилишини орзу қилмоқда.
Pilot таржимон-симсиз наушниклар
Бу кичкинагина наушникни қулоққа қўйишингиз билан у шу заҳоти танланган тилдан автоматик таржима қилишни бошлайди. Таржима тармоққа уланишсиз амалга оширилади. Унинг ёрдамида бугуноқ янада осон ва қизиқарли саёҳатга йўл олиш мумкин.
Ролик ва скейтборд
Одатий скейтбордлардан фарқли равишда Sidewinding Circular Skates оёқларни эркин бошқариш, қайрилиш ва айланиш имконини беради. Скейт асоси диаметри 25 сантиметр бўлган икки ғилдирак ва оёқлар учун қулай платформадан иборат.
Порт — қуёш батареяларида ишловчи заряд қурилмаси
Порт — қулай ташқи аккумулятор бўлиб, телефонни қуёш энергияси ёрдамида қувватлантиради. Уни уй, машина ёки самолётдаги исталган ойнага қотириб қўйиш кифоя.
Битта қурилмада телефон ва Bluetooth-гарнитура
Ва ниёҳат Bluetooth ва мобил телефонни битта қурилмага бирлаштириш имконияти юзага келди. Телефонни ён томонларидан қисганингизда ўртадан наушник чиқади. Cамбала номини олган лойиҳа ҳозирча фақат ғоя.
Таом таркибини аниқловчи сканер
Таом таркибини тез ва аниқ аниқлашни истовчилар учун ТеллСпеc қурилмаси яратилди ва ишлаб чиқилди. У маҳсулотларни сканерлаб, унинг таркибидаги масаллиқлар рўйхати ва озуқавий қиймати ҳақидаги маълумотни смартфондаги махсус дастурга юборади.
Ниҳоятда эгилувчан смартфон
Portal — бу суперегилувчан смартфон бўлиб, у тушириб юборишлардан қўрқмайди ва ўн метр чуқурликкача сувга туширилиши мумкин. У осонлик билан гаджетга айланиб, қўлга тақилиши ва фитнес-трекер ёки ақлли соат вазифасини бажариши мумкин. Ишлаб чиқарувчилар қурилмани яқин вақт ичида бозорга чиқаришга ваъда бермоқда.
Copy & Paste нусха олиш аппарати
Copy & Paste исталган нарса ва исталган жойдан тасвирларни ўқиш ва кўчириш имконини беради. Бунинг учун тугмани босиб, объектни сканерлаш кифоя. Шундан сўнг тасвирни сиёҳ ёрдамида исталган юзага кўчириш мумкин.
Об-ҳавони яққол кўрсатиб берувчи телефон
Window Phone об-ҳавони жуда яққол ва реалистик кўрсата олади, бунинг учун у шунчаки экран ташқи кўринишини ўзгартиради. Ғоя амалга оширилишини кутиш қолди, холос.
Исталган жойда ёзиш мумкин бўлган электрон сенсорли ручка
Phree ручкаси билан исталган жойда исталган нарсани ёзиш мумкин. Бирор юзага туширилган белгилар смартфон ёки компьютерга юборилади. Бирор нарсани ёзиб олишингиз керак, бироқ қўл остингизда телефон ҳам, қоғоз ҳам бўлмаган пайтда жуда асқотади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)