Development Cup—2017 турнирида иштирок этаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биринчи ўйинда Македонияга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
18 апрель куни бўлиб ўтган ўйинда ўзбекистонликлар қандай таркибда ҳаракат қилгани ва голлар ким томонидан урилгани борасида маълумотлар йўқ.
Апрелнинг 23-санасига қадар давом этадиган мусобақада ўзбекистонлик футболчилар Кипр ҳамда мезбон Арманистон термасига қарши ўйинларда ҳам майдонга тушади. Дилшод Нуралиев шогирдларининг айнан қайси кунда кимга қарши ўйнаши маълум эмас.
Шу йилнинг 16 сентябрь куни Осиё чемпионатининг саралаш раунди старт олади. Development Cup Ўзбекистон ўсмирларига шу мусобақа учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Изоҳ (0)