Кеча, 17 апрель куни «Челси» жамоасининг узоқ йиллик сардори Жон Терри жорий мавсум якунида Лондон клубини тарк этишини маълум қилди.
36 ёшли футболчи «Челси»га келганида атиги 14 ёшда эди. Узоқ йиллар давомида Англия термасини ҳам баравар ҳимоя қилиб келган Терри 22 йил ўтиб «Челси»дан кетишга қарор қилди, деб ёзади BBC Sport.
1998 йили «Челси» клубидаги дебютини ўтказган тажрибали ҳимоячи «кўклар» либосида жами 713 ўйинда майдонга тушди. Шулардан 578 тасида у майдонга сардорлик боғичини тақиб тушган.
«Челси»да ҳамон ўз кучимни кўрсатишга тайёрман, аммо имкониятлар чегараланганини ҳис қиляпман. Мен умрбод «кўк» (клубнинг рамзий ранги – «Дарё» изоҳи) бўлиб қоламан ва жорий мавсумни чемпион сифатида якунлашни истайман.Жон Терри «Челси» билан тўрт карра Англия чемпиони (2004/05, 2005/06, 2009/10, 2014/15), беш карра Англия Кубоги (1999/2000, 2006/07, 2008/09, 2009/10, 2011/12), уч карра Англия Лига Кубоги (2004/05, 2006/07, 2014/15), икки карра Англия Суперкубоги (2005, 2009), бир мартадан ЕЧЛ (2011/12) ва Европа Лигаси (2012/13) соҳиби бўлган.Жон Терри, футболчи
«Championat.asia» нашри Жон Террининг клубдан кетиши муносабати билан унинг «Челси»даги фаолиятига назар ташлади.
1998 йил. 17 ёшли Жон «Челси» ўринбосарлари сафида.
2000 йилда эса асосий таркибдан ўрин эгаллай бошлайди.
2004 йилда эса «Челси»га Моуриньо келади ва Террини жамоа сардори этиб тайинлайди.
2005 йил. Терри фаолиятидаги илк чемпионликни нишонламоқда.
2005 йил. Мана шу суратдаги шоввозларнинг учаласи ҳам Англиянинг йил ўйинчиси бўлиш учун номзод бўладилар. Якунда эса Терри ютиб чиқади.
2006 йил. Чехнинг бошидан олган оғир жароҳатидан сўнг майдонга Карло Кудичини туширилади. Кейин эса Кудичини ҳам жароҳат сабаб майдондан чиқиб кетади. Шунда дарвозани Жон Терри қўриқлайди.
2008 йил. Москвадаги Европа Чемпионлар Лигаси. «МЮ»га қарши финал ўйини, пенальтилар серияси ва Террининг хатоси...
2010 йил. Терри «Челси» сафидаги учинчи чемпионликни нишонламоқда. Бу Анчелотти қўл остидаги ғалаба эди.
2011 йил. Антон Фердинандни ирқий камситган Терри ўзининг Англиядаги обрўсини тушириб юборади.
2012 йил. Терри Чемпионлар Лигаси финалида ўйнамади. Бироқ, ушбу ғалабадан ҳаммадан ҳам айнан бизнинг қаҳрамонимиз кўпроқ қувонди.
2013 йил. «Челси»га Рафаэль Бенитес келди ва Терри захира ўриндиғида қолиб кета бошлади.
2015 йилда жамоага яна Жозе Моуриньо қайтади. Терри эса Англия чемпиони бўлиш билан биргаликда, энг яхши ҳимоячи унвонини ҳам қўлга киритади.
Ўтган мавсум Терри кўп вақтини захирада ўтказди...
Бу мавсумда Антонио Конте тажрибали Жон Террига деярли ишонмади, натижада сардор жамоадан кетишга қарор қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)