Нигерияда коррупцияга қарши кураш махсус бўлинмаси томонидан ўтказилган операция вақтида бир турар жойдан 43 миллион доллардан зиёд маблағ топилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Расман ҳеч ким яшамайдиган хонадонда ноқонуний пул сақланаётгани ҳақида ўзининг кимлигини маълум қилмаган шахс хабар берган.
Нигерия федерал ҳукуматининг Иқтисодий ва молиявий жиноятлар бўйича комиссияси (EFCC)га мазкур шахс томонидан Лагос шаҳри Осборн-Тауэрс туманидаги хонадонлардан бирида шубҳали фаоллик кузатилаётгани ҳақида хабар етказилган. Унга кўра, хонадонга бир неча одам сумкалар билан кириб-чиқиб юрган. Уларнинг таъкидлашича, сумкалар ичида кийимлар бўлган.
Турар жой мажмуаси қўриқчилари ушбу хонадондан ҳеч ким фойдаланмаслиги, фақат вақти-вақти билан бир «озиб кетган аёл ифлос кийимда» келиб турганини айтган.
Суд ордерини қўлга киритгач, куч тузилмалари ходимлари 7-қаватдаги тўрт хонали хонадонни бузиб кирди ва у ерда ичига 43 миллион доллар, 27 мингдан зиёд фунт стерлинг ва 23 миллиондан кўпроқ Нигерия найри (салкам 73 минг доллар) тахланган учта ёнмайдиган шкафни топди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)