Япония чемпионатида тўп сураётган ягона ўзбекистонлик футболчи Фозил Мусаев иккинчи бор рақиб дарвозасига йўл топди.
Чемпионатнинг 7-турига келиб у тўп сурадиган «Жубило Ивата» клуби ўз майдонида «Саган Тосу»ни қабул қилди. 88-дақиқага келиб меҳмонлар гўёки ғалаба голини ургандек бўлишди. Бироқ кейинги икки дақиқада мезбонлар иккита гол уриб, беллашувни ўз фойдасига ҳал қилди. Мусаев жамоасига ғалаба келтирган голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Бу Фозил Мусаевнинг Жей лигадаги иккинчи голи бўлди. Ортда қолган етти тур давомида ўзбекистонлик футболчи тўлиқ ўйнади. Аммо у Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзоси ҳисобланмайди.
Япония Жей лигаси 7-тур ўйини 16 апрель, якшанба
Изоҳ (0)