Cosmopolitan аёллар журнали редакция ҳеч бир ҳаракатсиз 20 килограммга озган қиз ҳақидаги матераилга ҳавола берган твит учун танқид қилинди. Бу ҳақда Тhе Washington Times хабар бермоқда.
Нашр Twitter’даги хабарида аслида қиз саратонни бошдан кечирганлиги учун вазн ташлаганлигига аниқлик киритиб ўтирмасликка қарор қилди. Твитга, шунингдек, кулиб турган қизнинг сурати илова қилинган.
Ҳавола берилган материалда эса касалликни енгиб ўтгандан сўнг ўз танаси ҳақидаги қарашларини ўзгартирган қаҳрамон ҳақида ҳикоя қилинади. Матн сарлавҳаси ҳам твитга қараганда анча жиддий: «Соғлиғим билан боғлиқ жиддий синов ўз танамни яхши кўриб қолишимга ёрдам берди».
Twitter’нинг кўплаб фойдаланувчилари нашрни «Саратон — бу вазн ташлаш усули эмас, бу Саратон» хештеги остида танқид қилди. Баъзилар эса мазкур сарлавҳали твитни ўчиришни талаб қилди.
Ҳозирги пайтда норозиликларга сабаб бўлган твит ўчирилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)