Сенегалнинг жануби-шарқида бўлиб ўтган диний маросим вақтида юзага келган ёнғин оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлиб, 87 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳукумат вакиллари ва ўт ўчирувчиларнинг сўзларига кўра, ёнғин 12 апрель куни кечки пайт зиёрат шаҳри саналган Медина Гонасда мусулмонлар йиғилган вақтда бошланган.
Жароҳат олганларнинг 20 нафари оғир аҳволда экани маълум қилинди. Айримларнинг тана аъзолари жиддий куйган бўлса, бошқалар ваҳима кўтарилиши оқибатида юзага келган тиқилинчда жароҳат олган.
Ёнғин қисқа муддат ичида зиёратчилар ясаган чодирларнинг похол томи бўйлаб тарқалди. Ёнғин сабаби ҳозирча маълум қилинмади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)