Видеоўйинлар — жарроҳ учун энг яхши хобби
Лапароскопия (кичик тешиклар билан операциялар ўтказиш) бўйича мутахассислар иштирок этган тадқиқотда ҳафтасига 3 соатдан кўп компьютер ўйинларини ўйнаганлар операциялар чоғида ўйин ўйнамайдиган ҳамкасбларига нисбатан 32 фоизга камроқ хатоликларга йўл қўйишини кўрсатди.
Улар дислексияга қарши курашишда ёрдам беради
Баъзи тадқиқотлар аён қилишича, диққатни жамлашдаги қийинчилик — дислексиянинг асосий компоненти. Дислексиклар иштирокидаги тадқиқот уларнинг ўқиш қобилияти видеоўйинлар сессиясидан кейин яхшиланганини кўрсатди. Олимлар фикрича, бунга компьютер ўйинлари, доимий ўзгариб турувчи тасвирлар шарофати билан диққатни юқори даражада тўплашни талаб қилиши сабабчидир.
Улар кўриш қобилиятини яхшилаши мумкин
Олимлар айтишича, компьютер ўйинларини меъёрида ўйнаш кўзларни зўриқтирмайди, балки яхшилайди. Тадқиқотлардан бирида 10 ҳафталик доимий видеоўйинлардан сўнг, иштирокчилар кулранг тусларини фарқлаш қобилиятларини сезиларли равишда оширишга муваффақ бўлди.
Улар карьера ўсишида ёрдам бериши мумкин
Компьютер ўйинларининг баъзи жанрлари етакчилик сифатларини ривожлантириб, бунинг учун тақдирлаши туфайли, олимлар ўйинчилар ўзларининг реал ҳаётида ва карьерасида ҳам шунга ўхшаш мотивацияларни намоён қилаётганини пайқади. Видеоўйинлар шакллантирадиган импровизация, шунингдек, одамга қўққисдан пайдо бўлган қийинчиликларни тезкорлик билан енгиб ўтиш ва ишдаги кутилмаган топшириқларни дадиллик билан бажаришда ёрдам беради.
Видеоўйинлар тарихга қизиқишни орттиради
Кўпчилик компьютер ўйинларида сюжетлар ҳақиқий тарихий воқеаларга асосланади. Тарихий персонажлар ва вазиятлар болада қизиқиш уйғотиши ва уни ушбу фанни ўрганишга ундаши мумкин, деб ҳисоблайди олимлар. Ўйин билан боғлиқ китоблар, хариталар ва бошқа ахборот манбаларини харид қилган ота-оналар таъкидлашича, уларнинг фарзандлари тарихга анча каттароқ қизиқишни намоён этган.
Изоҳ (0)