Хитой томони Корея яриморолидаги вазиятни тинч йўл, фақат сиёсий воситалар ёрдамида тартибга солиш тарафдори эканлиги маълум қилинди. Пекин позициясини 12 апрель, чоршанба куни ХХР раиси Си Цзиньпин тасдиқлади, деб ёзади «Интерфакс».
«Хитой Корея яриморолини ядровий қуролсизлантириш ғоясини қўллаб-қувватлайди ва ушбу ҳудудда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, муаммони тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори», — деди у АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқотда.
Хитой раҳбари ушбу масалада Вашингтон билан доимий алоқада бўлишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Си Цзиньпин, шунингдек, Хитой Сурияда кимёвий қуролнинг қўлланилишига йўл қўйиб бўлмаслиги, бироқ Сурия инқирози сиёсий воситалар ёрдамида тартибга солиниши лозим деб ҳисоблашини маълум қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)