Дунёда кўпчилик мавжудлигидан бехабар, сайёҳларнинг оёғи етмаган ва етиб бориш қийин бўлган ғаройиб жойлар кўп. Ложувард сувли, гулларга бурканган далалар ва шаршараларга эга ороллар. Буларнинг барчаси эртакларни эслатади.
AdMe ана шундай кўпчилик таниш бўлмаган мафтункор жойлар ҳақида ҳикоя қилади.
Благай, Босния ва Герцеговина
Благай — кичкинагина қишлоқ бўлиб, кичик шаршаралар ва мойив сув ҳамда тик қоя орасида оқ рангдаги кичик уйларни кўриш мумкин. Бу жой дарвиш ва сўфилар учун муқаддас жой бўлиб, айнан улар бу қишлоқни барпо этган.
Уакачина, Перу
Уакачина — улкан чўл ўртасидаги оазис шаҳар. Аҳолиси бор-йўғи 200 кишидан иборат шаҳарга етиш учун Перу пойтахти Лимадан жанубга қараб беш соат юриш керак бўлади.
Хиллиер кўли, Австралия
Хиллиер кўли Австралиянинг жануби-ғарбидаги Мидл-Айленд кўлида жойлашган бўлиб, 1802 йилда кашф этилган. Орол пушти рангга эга эканлиги ва ўз рангини йил давомида ўзгартирмаслиги билан диққатга сазовор. Сув ҳавзаси нима сабабдан бундай рангга эга эканлиги сабаби ҳозиргача номаълум.
Мариета ороли, «Яширин пляж», Мексика
«Яширин пляж»га (Playа de Amor) фақат сув орқали бориш мумкин. Сувости ғорлари лабиринтлари бўйлаб бир неча дақиқа сузгандан сўнг пляжнинг ажойиб манзарасидан баҳраманд бўлиш мумкин.
Сильфра дараси, Исландия
Сильфра дараси Исландиянинг «Тингвеллир» миллий боғида жойлашган. У дайвер ва саргузаштлар ишқибозлари учун севимли жой. Унинг суви тоза ва шаффофлиги туфайли 300 метр остидаги нарсаларни ҳам кўриш мумкин.
Изола-Белла, Италия
Лаго-Мажоре кўлидаги Изола-Белла ороли дунёдаги энг гўзал ороллардан бири эканлигига шубҳа йўқ.
Попай қишлоғи, Мальта
Попай қишлоғи 1980 йилларнинг «Попай» мюзикли учун қурилган ёғоч уйчалардир. Ҳозирда эса у курорт зонасидир.
Дончуань қизил ерлари, Хитой
Дончуан қизил ерлари Юннан провинцияси пойтахти Лунмин шаҳридан жануби-ғарбда жойлашган тоғ водийси.
Флориш ороли, Португалия
Флориш ороли ноёб флора ва фаунага эга миллий боғи туфайли ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.
«Дўзах эшиги» дарвозаси, Туркманистон
Дарвоза — диаметри 60 метр, чуқурлиги 20 метр бўлган ёнаётган улкан кратердир. Қачонлардир геологлар улкан табиий газ заҳирасига эга бўлган ғорга дуч келади. Одамлар ва қорамолларга зарар қилмаслиги учун газ ёқиб юборилади. Бироқ бир неча кундан сўнг ўчиши керак бўлган олов 45 йилдирки ҳамон ёнишда давом этмоқда.
«Ленсойс-Мараньенсис», Бразилия
«Ленсойс-Мараньенсис» миллий боғи Бразилия шимоли-шарқидаги Атлантика океани соҳилида жойлашган.
Сетениль-де-лас-Бодегас, «қоядаги шаҳар», Испания
Испания жанубидаги ушбу «қоядаги шаҳарда» уйларнинг деворлари ва ҳатто томлари улкан базалт қояларнинг бир қисми ҳисобланади.
Изоҳ (0)