Равшан Эрматов Ўзбекистон Биринчи лигасининг 3-туридан ўрин олган учрашувни бошқаради. Бу ҳақда ПФЛ сайти хабар берди.
Тошкентда бўлиб ўтадиган «НБУ-Осиё» — «Зомин» ўйини Равшан Эрматовга ишониб топширилган. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беради.
13 апрель кунги ўйин Эрматов ва жамоасига Олий лиганинг марказий ўйини олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Боиси ФИФА рефериси 15 апрель куни бўлиб ўтадиган «Локомотив» — «Насаф» ўйинида ҳам ишлайди.
Изоҳ (0)