ГФР канцлери Ангела Меркель ва Британия бош вазири Тереза Мэй АҚШ президенти Дональд Трамп билан суҳбат давомида Суриянинг Шайрат авиабазаси бўйлаб ракета зарбасини қўллаб-қувватлади. Reuters агентлигининг маълум қилишича, Бу ҳақда Оқ уй хабарида сўз юритилади, деб ёзади «Газета.ru».
«Бош вазир Тереза Мэй ва канцлер Ангела Меркель АҚШнинг ҳаракатларини Суриядаги қўллаб-қувватлашини билдирди ва Сурия президенти Башар Асадни жавобгарликка тортишнинг муҳимлигини таъкидлади», — дейилади хабарда.
Трамп, Мэй ва Меркель бундан кейин ҳам Сурия масаласида алоқада бўлишга келишиб олганлиги таъкидланмоқда.
Аввалроқ Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Сурия авиабазаси бўйлаб ракета зарбаси Сурия самолётларининг 20 фоизига зарар етказганлигини маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)