Калифорниянинг Сан-Бернардино шаҳридаги бошланғич мактабда юзага келган отишма оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда полицияга таяниб, Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Охирги қурбон яраланганлиги туфайли ҳалок бўлган ўқувчи бўлди.
Шунингдек, отишмани уюштирган одамнинг номи маълум бўлди: у 53 ёшли Седрик Андерсон эканлиги аниқланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотига кўра, эркак мактабга собиқ хотини Карен Элейн Смит билан гаплашиб олиш учун кирган. У ерда ўқувчилари билан ўтирган аёлни ўлдирган.
Полиция эркак ўқувчиларни отишни режалаштирмаганлиги, бироқ улардан икки нафари ўқитувчиси ёнида турганлиги учун яраланганлигини маълум қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)