Америка раҳбарияти КХДР ички ишларига аралашмоқчи эмас, деб маълум қилди АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бизда Шимолий Корея режимини ўзгартириш нияти йўқ, — деди котиб. — Шуниси аниқки, бизнинг мақсадимиз — Корея яриморолини ядро қуролидан холи қилиш».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тиллерсон ХХР раиси Си Цзиньпин Шимолий Кореядаги вазият кескинлашгани ва маълум даражадаги хавфга айланганини тушунаётгани ва шу боис маълум чоралар кўриш фикрига қўшилаётганини маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)