КХДР Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэлнинг Шимолий Кореядаги вазият юзасидан мазкур ҳафтада билдирган фикрларини қўпол ва йўл қўйиб бўлмайдиган деб атади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Корея марказий телеграф агентлиги хабарида таъкидланишича, Габриэль 5 апрель, чоршанба куни немис ОАВларига берган интервьюсида «инсонга қарши қаратилган Пхеньян режими Шимолий Корея фуқароларини шафқатсизларча қийнашини» маълум қилган.
Германия ташқи ишлар вазири «халқаро қонунларни бузган ва глобал тинчлик ҳамда хавфсизлик учун таҳдид қилувчи» КХДРга нисбатан санкцияларни кучайтириш юзасидан фикр билдирган.
Шу муносабат билан Шимолий Корея ахборот агентлигининг таъкидлашича, ташқи ишлар вазири учун бу каби ҳақоратловчи ва асоссиз баёнот билан чиқиш номуносиб бўлган. Бундан ташқари, Корея марказий телеграф агентлиги қайд этишича, Габриэль КХДРдаги ҳақиқий вазият ҳақида энг оддий тасаввурга ҳам эга эмас, унинг КХДРга нисбатан санкцияларни кучайтириш ҳақидаги фикрлари эса шахсий объектив фикрини эмас, америкалик консерватив сиёсатчилар позициясини ифодалайди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)