IBC24 телеканалининг 28 ёшли мухбири Суприт Каур жонли эфирда турмуш ўртоғи ҳалок бўлган автоҳалокат ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Мухбир аёл автоҳалокат оқибатида уч киши ҳалок бўлгани ва икки киши жароҳат олганини айтаётган вақтида гап турмуш ўртоғи ҳақида кетаётганини билмаган.
Кейинроқ телеканалнинг бошқа бир мухбири эфирга боғланиб, ҳалокат Renault Duster автомобили билан Чаттисгарх штатининг Махасамунд туманида содир бўлганини айтганида, Каур фожиа шундай автомобилда юрувчи турмуш ўртоғи билан содир бўлганлигини тахмин қилган.
Эфирдан сўнг Каур мухбирга қўнғироқ қилиб, жароҳат олганларнинг кимлигини аниқлади: шу вақт у ҳалок бўлган уч кишидан бири турмуш ўртоғи эканлигини эшитиб, ўзини йўқотиб қўйди.
Каур ва Харсад Каваде бундан бир йил олдин турмуш қурган эди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)