Биздан минг йиллар аввал яшаб ўтган одамлар баъзида тасаввур оламини ҳайратга солувчи иншоотларни барпо этган. Олимлар улар қандай барпо этилгани борасида юз йиллар мобайнида бош қотириб келмоқда.
AdMe ана шундай сири билан ўзига жалб этувчи жойларни тақдим этишга қарор қилди.
Стоунхенж, Англия
Афсонага кўра, тошлар мажмуаси сеҳргар Мерлин томонидан барпо этилган. Аслида эса Стоунхенж қирол Артур замондошидан анча йиллар илгари пайдо бўлган. Одамлар учун бу каби кўтаришнинг имкони йўқ тошларни юзлаб километр масофадан қандай олиб келинганлиги ҳамон тушунарсиз.
Баальбек, Ливан
Қачонлардир гуллаб-яшаган шаҳар харобалари — ибодатхона ансамбли. Бироқ римликлар оғирлиги минг тоннагача бўлган тош блокларини ўрнатиш имконини берувчи технологияларга эга бўлмаган. Бино асоси қурилишини баъзан мисрликлар, баъзан эса девқомат одамларнинг хизмати деб ҳисоблашади.
Ньюгрейнж, Ирландия
Қазишма ишлари туфайли бу ерда идеал даражада айлана шаклдаги қўрғон очилган. Унинг ёши Миср пирамидаларидан ҳам каттадир. Марказида эса археологлар томонидан қабр топилган. Ирландияликлар хурофоти бу жой эльфлар ва парилар мамлакатига кириш жойи деб ҳисоблайди.
Кавказ дольменлари, Россия
Тоғ қоялари бўйлаб текис тошлардан ясалган уйчалар жойлашган. Улардаги тош плиталари тонналаб оғирликда бўлганлигига қарамасдан, бир-бирига шунчалик яқин келтирилганки, улар орасига пичоқ тиғини ҳам киритиб бўлмайди. Артефактлар ёши беш минг йилни ташкил этади.
Тикаль, Гватемала
Майяларнинг энг йирик шаҳарларидан бири яшил чангалзорларда яширинган. Бу ерда сунъий ҳовузлар, копток ўйнаш учун майдон ва саройларни кўриш мумкин. Бироқ шаҳар майдонини ташкил этувчи пирамидалар асосий эътиборни тортади. Бу ер Овозлар шаҳри деган номга ҳам эга. Чунки бу ерда энг паст овоздаги шивирлаш ҳам янгроқ акс-садо қайтаради.
Петра, Иордания
Денгиз сатҳидан 900 метр баландликдаги мазкур маҳобатли уяча қояларда яширинган. У ўймакор усталар томонидан қандай барпо этилганлиги кўпчилик учун жумбоқлигича қолмоқда.
Тош шарлар, Коста-Рика
Тинч океани соҳилидаги тарихий петросфералар вандаллар қурбонига айланишдан аранг қутулиб қолган. Уларни топиб олган ишчилар уларда олтин яширилганлигига ишонган. Бироқ артефактлар сайёҳларни жалб қилиш учун шаҳар майдонларига олиб келинганлиги туфайли барибир жабрланган. Сув таъсири туфайли уларнинг келиб чиқишини аниқлашнинг имкони йўқ.
Терракотали армия, Хитой
Цинь Шихуанди мақбараси саккиз мингдан ортиқ хитойлик аскар ва отнинг ҳайкалини ўзида сақлайди. Эрамизгача 200 йилларда қўлда яратилган армия ҳақиқий катталикда ишланган бўлиб, ундаги ҳеч бир юз бир-бирини такрорламайди.
Ангкор-Ват, Камбоджа
Европаликлар бу мажмуа ҳақида XIX асргача ҳеч нарса билмаган. Билгандан кейин эса уни кхмерлар қурганлигига шубҳа билан қараган. Ундаги тошлар жуда силлиқ. 200 ибодатхонадан иборат ансамбл шундай режалаштирилганки, унинг исталган томонидан яқинлашган сайёҳ улардан фақат учтасини кўради.
Тимбукту, Мали
Ривоятга кўра, шаҳар карвонларни хурсандчилик билан кутиб олган кекса аёл Букту ва унинг қудуғи туфайли юзага келган. Шаҳар олтин кўчалари ва донишманд аҳолиси билан ўрта асрлар ривоятларининг ҳақиқий қаҳрамони бўлган.
Пасха ороли ҳайкаллари, Чили
Тинч океани сувларининг кичик қуруқлик қисми улкан моаилар билан қопланган. Уларни бир жойдан бошқа жойга кўчиришгани ва ағдариб турилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Орол жумбоғини очишнинг йўли ягона — сукутдаги ҳайкалларга бевосита мурожаат қилиш.
Катта Сфинкс, Миср
Қумлар орасидаги улкан ҳайкални энг катта жумбоқ деб ҳисоблаш мумкин. У фиръавнлар иши деб ҳисоблаб келинади. Бироқ улар Сфинксни қайта таъмирдан чиқарган холос. У чўлларнинг эмас, сув остида қолган Атлантидадан қолган сирли маълумот қўриқчиси эканлиги ҳақидаги тахминлар ҳам мавжуд. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)