Араб денгизининг Адан кўрфазида Тувалу байроғи остидаги қуруқ юк ташийдиган кема Сомали қароқчилари томонидан қўлга олинганлиги тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Пунтленд автоном ҳудуди денгиз полициясига таяниб, Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Буюк Британия денгиз савдо операциялари ташкилоти (UKMTO) ҳам кема қўлга олинганлигини тасдиқлаган. «Мазкур ҳудуд орқали сузиб ўтаётган кемаларга ўта эҳтиёткор бўлиш тавсия этилади», — дейди UKMTO вакиллари.
5 апрель куни Сомали қароқчилари Покистоннинг озиқ-овқат юклари ортилган «Салама-1» кемасини қўлга олганлиги маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)