Хитой ҳукумати КХДРнинг ракета ва ядро дастурлари хитойликлар манфаатларига ҳам таҳдид солаётганини тушуниб етмоқда, деб қайд этди АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Биз хитойликлар билан КХДР раҳбарияти ишларини ўзгартириш мақсадида бирга ишлай оламиз, деган умиддаман. Бу сафар музокаралар фойда бериши мумкин.», — деди америкалик дипломат.
Тиллерсон сўзларига кўра, ХХР раиси Си Цзиньпин Шимолий Кореядаги вазият кескинлашгани ва маълум даражадаги хавфга айланганини аниқ тушунмоқда ва шу боис маълум чоралар кўриш фикрига қўшилмоқда.
Давлат котиби Дональд Трамп Си Цзиньпин билан Шимолий Кореядаги хавфли вазият борасида кенг мулоҳазали музокаралар олиб борганини таъкидлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)