Франциянинг «ПСЖ» клуби мамлакат кубогининг чорак финалига йўлланма олди. Унаи Эмери бошчилик қилаётган жамоа бу йўлда учинчи дивизион клуби ҳисобланган «Авранш» устидан 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Франция нашрларининг маълумот беришича, парижликлар чорак финал йўлланмаси учун қўлга киритилган 200 минг евро мукофот пулини мағлуб бўлган жамоа ҳисоб рақамига ўтказиб берган.
Биз уларнинг бундай саҳийлигидан миннатдормиз. «ПСЖ» ўзи эришган ютуқларига муносиб жамоа.200 минг доллар учинчи лига клуби ҳаражатлари учун айни муддаодир. Араб шайхи ҳомийлик қиладиган «ПСЖ» сафида эса бу пул қайсидир футболчининг бир ойлик маошини ҳам ташкил қилмаслиги мумкин.«Авранш» клуби президенти
Маълумот учун, «ПСЖ» Франция Лига кубогида зафар қучиш учун ҳал қилувчи ўйинда «Монако»ни 4:1 ҳисобида таслим қилганди. Франция кубогининг ярим финалида Эмери шогирдлари «Анже» билан тўқнаш келади.
Изоҳ (0)