2018 йил бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кетма-кет иккинчи ўйинда зафар қучди.
Биринчи учрашувда Гонконг устидан 2:1 ҳисобида ғолиб чиққан ўзбекистонлик нозик жинс вакиллари, 2-турда Ҳиндистонни 7:1 ҳисобида таслим қилди. ЎФФ матбуот хизматининг хабар беришича, Людмила Карачик ҳамда Маҳлиё Сарикова дубл қайд этган. Умида Зоирова, Лианна Норбекова ва Феруза Турдибоева 1 тадан гол уришга эришган. Ҳинд қизларидан Бала Деви ўзбекистонликлар дарвозасига гол уришни уддалаган.
Саралаш ўйинларига КХДР мезбонлик қилмоқда. Олдинда икки фаворит термалар — Шимолий ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар бор.
ОЧ—2018. Саралаш «B» гуруҳи. 2-тур 7 апрель, жума
Изоҳ (0)