Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов бошқариб борди.
Депутатлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг айрим қўмиталари таркибига ўзгартишлар киритиш масаласини кўриб чиқиб, жорий йил 26 февраль куни бўшаган ўринларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига бўлиб ўтган сайловларда сайланган депутатларни тегишли қўмиталарнинг аъзолари қилиб сайлади ва қарор қабул қилди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Иқтисодиёт, саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа масалалари қўмитасининг раиси бўлиб 48-сонли «Жинишке» сайлов округидан депутат Узақберген Утамбетов, шунингдек, Жўқорғи Кенгеснинг Ижтимоий ривожланиш ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитасининг раиси бўлиб 48-сонли «Қанликўл» сайлов округидан депутат Даўитбай Қурбаниязов сайланди ва тегишли қарор қабул этилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)